«ахборот кодекси» тегли мақолалар


«Ахборот кодекси ОАВ ва жамоатчилик муҳокамасидан кейин қабул қилинади» — АОКА директори
20 октябр 2024, 09:18

«Ахборот кодекси ОАВ ва жамоатчилик муҳокамасидан кейин қабул қилинади» — АОКА директори

АОКА директори Асаджон Ходжаевга кўра, ҳозирда Ахборот кодекси лойиҳасининг тўртинчи варианти устида иш олиб борилмоқда. Лойиҳа 2025 йил февралида жамоатчилик муҳокамасига қўйилади, сўнг парламентга киритилади. «Биз Ахборот кодексини ҳамма билан келишган ҳолда қабул қилишимиз керак», — деди у.

Ахборот кодекси лойиҳаси: Жамоатчилик нимадан норози?
28 декабрь 2022, 16:26

Ахборот кодекси лойиҳаси: Жамоатчилик нимадан норози?

Ахборот кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилгач фаолларнинг эътирозларига сабаб бўлди. Жумладан, Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси Нозима Давлетова 45-моддани «хавфли» деб атади. Нурбек Алимов эса «7-модда ҳар қандай блогер ёки ОАВни синдириб юбориши мумкин»лигини таъкидлади.

Ўзбекистонда «бир жинслилар ўртасидаги ғайритабиий алоқаларни» тарғиб қилишни тақиқлаш режалаштирилмоқда
15 декабрь 2022, 19:20

Ўзбекистонда «бир жинслилар ўртасидаги ғайритабиий алоқаларни» тарғиб қилишни тақиқлаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда ОАВ, сайтлар ва блогерларга «бир жинслилар ўртасидаги ғайритабиий алоқаларни тарғиб қилиш»ни тақиқлаш режалаштирилмоқда. Ушбу ибора соҳадаги 8 та қонунни бирлаштириш таклиф этилаётган Ахборот кодекси лойиҳасидан ўрин олган.

АОКА қайта ташкил этилиши кутилмоқда
4 январь 2022, 21:26

АОКА қайта ташкил этилиши кутилмоқда

Тараққиёт стратегияси лойиҳасига асосан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги қайта ташкил этилиши кутилмоқда. Энди у Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобдор бўлади. Қолаверса, 2022 йилда Ахборот кодекси ҳам ишлаб чиқилади. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети эса АОКА таркибига ўтказилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг